«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди
«Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ушбу АЖ матбуот котиби Мўмин Ибодов хабар берди.
Маълум қилинишича, Суҳроб Ҳамроев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. У турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефть-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Шунингдек, Аброржон Худойберганов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Худойберганов нефть ва газни қайта ишлаш қурилмалари, инновацион лойиҳалар ҳамда замонавий технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш йўналишларида кўп йиллик амалий тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликкача самарали фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг