Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Даниядаги янги элчиси Раҳматулла Нуримбетов Дания Қироли Фредерик Х га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё“ ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, тантанали маросимдан сўнг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон — Дания муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Шу билан бирга, мулоқот чоғида тоғ-кон саноати, «яшил» энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, иқлим барқарорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Дания 1992 йил 25 январда дипломатик муносабатлар ўрнатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг