Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 25 март куни ёмғир ёғади
Фото: Архив сурат
«Ўзгидромет» 25 март, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 22-24° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 22-27° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 20-25° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг