Ўзбекистоннинг Сербиядаги илк элчиси тайинланди

Фото: «Дунё»
Ойбек Шахавдинов Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик протокол раҳбари Бранко Радовановичга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинган ва икки томон ҳам Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирган.
Хорижий томон Ўзбекистоннинг Сербияга биринчи элчиси тайинланганини олқишлаб, бу қадам икки томонлама ҳамкорликнинг бутун йўналишига янги суръат бағишлашини таъкидлаган.
Маълумот учун, Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словения, Венгрия, шунингдек, ўриндошлик асосида Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг