Ўзбекистоннинг Лувр кўргазмасига бағишланган илмий каталоги чоп этилди
Фото: Халқ сўзи
Лувр музейидаги кенг миқёсли «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма доирасида «El Viso Ediciones» нашриёт уйи билан ҳамкорликда Рокко Ранте ва Янник Линтз умумий муҳаррирлиги ҳамда Моник Бурези кўмагида суратларга бой француз ва ўзбек тилларида каталог чоп этилди.
Каталогга 37 нафар таниқли маҳаллий ва хорижий олимларнинг қадимий маданий археологик ёдгорликлар, маданий қадриятлар ҳамда милоддан аввалги ИИИ асрдан тортиб то Темурийлар давригача бўлган тарихга тааллуқли 60 дан ортиқ илмий мақолалари киритилди. Тадқиқот мақолаларида замонавий Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган тамаддунлар ҳаётида тижорий ва маданий алмашинувларнинг аҳамияти ва тутган ўрнига оид тафсилотлар очиб берилган.
Ўзбек тилидаги матнлар устида мамлакатимизнинг фан, маданият, санъат, археология, тарих ва тилшунослик соҳаси вакиллари – М.Абдуллаев, Б.Абдуҳалимов, А.Бозорбоев, Ж.Илёсов, Ш.Миноваров, Ж.Остонов, Ш.Пидаев, Э.Ртвеладзе, Х.Файзиев ва бошқалар меҳнат қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг