Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга мамлакатни тарк этиш йўллари бўйича маълумот берди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларига очиқ назорат-ўтказиш пунктлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин:
- «Менахем Бегин» / «Таба» — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
- «Шайх Хусайн» — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
- «Исхак Рабин» / «Вади Арава» — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).
Барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.
Миср орқали:
«Менахем Бегин»/«Таба» назорат-ўтказиш пункти (Эйлат ш.)
- Ўзбекистон фуқаролари ушбу пунктни кесиб ўтиб, Мисрга визасиз («Синай кириш муҳри» орқали) кира оладилар. «Синай кириш муҳри» — 14 кунгача фақат Синай ярим ороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга сафар қилиш мумкин эмас).
- 21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт.
- «Таба»дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.
Авиақатновлар (Шарм аш-Шайх аэропортидан):
- «UzAirways»: Ҳафтасига 3 марта (сешанба, чоршанба, шанба, соат 12:35) Тошкентга.
- «Turkish Airlines»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга (Истанбул халқаро аэропортига) (Тошкентга транзит).
- «Pegasus Airlines»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга («Сабиха Гёкчен» аэропортига) (Тошкентга транзит).
Иордания орқали:
- «Шайх Хусайн» (Байт-Шеан ш.) ёки «Исхак Рабин»/«Вади Арава» (Эйлат ш.) назорат-ўтказиш пунктлари:
Ушбу пункт орқали Иордания пойтаҳтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиш мумкин:
- «Уммон – Истанбул – Тошкент»
- «Уммон – Дубай – Тошкент»
Эслатма: Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиш зарур:
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
- Мисрда (+202 333-617-23; +20 128 666-1441, eg.uzembassy@mfa.uz);
- Саудия Арабистонида, ўриндошлик асосида Иорданияда (+966 11 263-5223, +966 56 721-7731, uzbembriyadh@gmail.com);
- Исроилда (+972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076, (54) 485-1397, il.uzembassy@mfa.uz).
Шунингдек, элчихона Исроил ҳудудини тарк этаётган фуқаролардан шахсий хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўришни ва Фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг