Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

10:06 28 Январь 2026 Жамият
478 0

2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236,7 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Доимий аҳоли сонининг 18 миллион 979,0 минг нафарини аёллар ташкил қилиб, бу умумий аҳолининг 49,6 фоизига тўғри келади. Эркаклар сони эса 19 миллион 257,7 минг нафар бўлиб, уларнинг улуши 50,4 фоизни ташкил этган.

Статистик маълумотларга кўра, шаҳар жойларда 19 миллион 471,7 минг нафар, қишлоқ жойларда эса 18 миллион 765,0 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

2025 йил давомида мамлакат бўйлаб 267,1 мингта никоҳ қайд этилган. Шу билан бирга, 46,9 мингта никоҳдан ажралиш ҳолатлари рўйхатга олинган.

Ташқи миграция кўрсаткичларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонга 1 159 нафар шахс кўчиб келган бўлса, 10 117 нафар фуқаро мамлакатдан чиқиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?