Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Андорра ҳамраисига ишонч ёрлиқларини топширди

17:20 11 Март 2025 Жамият
266 0

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Фаррух Турсунов Андорра ҳамраиси, Франция Президенти Эммануэль Maкронга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Фаррух Турсунов тантанали маросим давомида Франция раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларни етказган. Эммануэль Maкрон ҳам Ўзбекистон раҳбарига ўз ҳурмати ва миннатдорлигини билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Қолаверса, Франция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлаб, элчининг профессионал дипломатик маҳорати мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга ишонч билдирган.

«Биз Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратамиз ва барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз», деган Эммануэль Maкрон.

Маълумот учун, Фаррух Турсунов 2023 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг «БМТ Туризм» ташкилотидаги (аввалги Бутунжаҳон туризм ташкилоти) доимий вакили ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?