Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди
Душанба куни, 15 декабрда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши янги санкциялар пакетини тасдиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсати раҳбари Кая Каллас маълум қилди.
«Бугун биз «соя флоти»га кирувчи кемалар бўйича қарор қабул қиламиз. Гап 40 та кема, шунингдек, санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашаётган шахслар ҳақида бормоқда», — деди Каллас.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи ноябрь ойидан буён «соя флоти» деб аталувчи кемаларга нисбатан янги чеклов чораларини муҳокама қилиб келмоқда.
Мазкур чекловлар ЕИнинг Россияга қарши 20-санкциялар пакети таркибига киради. Жорий йил ноябрь ҳолатига кўра, «қора рўйхат»га 562 та нефть танкери киритилган. Аввалги санкциялар ушбу кемаларнинг Европа портларига киришини тақиқлаш, шунингдек, ЕИ компаниялари томонидан суғурта хизматлари кўрсатишни ман этишни назарда тутган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг