Ўзбекистонликлар таълим хизматлари учун 11 ойда 34 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 34,2 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур даврда таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Респ. – 1 трлн сўм;
- Андижон вилояти – 1,7 трлн сўм;
- Бухоро вилояти – 1,7 трлн сўм;
- Жиззах вилояти – 532,3 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 1,5 трлн сўм;
- Навоий вилояти – 438,5 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 1,7 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти – 2,5 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти – 1,2 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти – 343,7 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 1,6 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 2,2 трлн сўм;
- Хоразм вилояти – 1,1 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри – 16,6 трлн сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 8,8 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг