Ўзбекистонликлар Сербияга юқори маошли ишга таклиф қилинмоқда
Сербиянинг оғир саноат бўйича компанияси Ўзбекистон фуқаролари ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.
Тоғ-кон соҳасига таклиф этилаётган иш учун ойлик маош 2083 еврони ташкил этади.
Талабгорлар 25-45 ёшда бўлиши, мутахассисликлар бўйича бакалавр дипломига, 3 йилдан 5 йилгача тажрибага эга бўлиши лозим. Шунингдек инглиз ва рус тилларида эркин мулоқот қила олиши керак.
Ҳафтада 6 иш куни бўлиб, 2083 евро иш ҳақидан ташқари бажарилган иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади. Ишчилар бепул яшаш жойи билан таъминланиб, тиббий суғурта қилинади. Ишчи виза расмийлаштиришда ёрдам ҳам берилади.
Қуйидаги ҳавола орқали иш ўрни бўйича тўлиқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш 29 июль 23:59 га қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг