Ўзбекистонлик стартапчилар Силикон водийсига юборилади
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова АҚШнинг "StrategEast" компанияси президенти Анатолий Моткин билан учрашди. Учрашувда ҳамкорликда стартап акселераторларини ташкил этиш, ахборот технологиялари (АТ) соҳасини ривожлантириш ва биргаликда лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
"StrategEast" АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган ташкилот бўлиб, асосий фаолияти халқаро молиявий институтлар, агентликлар ва АТ соҳасидаги йирик ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорликда Евросиё давлатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилгандир.
Компания вакили Ўзбекистонда стартап соҳасининг ривожланишини юқори баҳолаб, муваффақиятли стартап лойиҳа муаллифларини Силикон водийсидаги АҚШ стартаплари тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик йўлга қўйиш мақсадида Калифорния штатига юборишни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Шу билан бир қаторда, томонлар АҚШнинг Стенфорд университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ишбилармон аёллар» дастурини Ўзбекистонга татбиқ этиш, шунингдек Беларусда йўлга қўйилган лойиҳа тажрибаси асосида Технологик стартаплар инкубаторини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Ушбу ишларнинг амалга оширилиши натижасида янги, сифатли ва юқори технологияларга асосланган иш ўринларининг яратилиши, янги стартап лойиҳаларининг пайдо бўлиши ҳамда молиявий сармоялар жалб қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг