Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси Германиядаги олимпиадада немис тилидан олтин медал олди
Фото: DW
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси Раёна Иброҳимова Германиянинг Гёттинген шаҳрида ўтказилган жаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олмониянинг энг машҳур «Deutsche Welle» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 15-22 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада 62 давлатдан юздан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Раёна биринчи ўринни ёлғиз ўзи эгалламади, хусусан, бангладешлик Маҳек Хон ва Шимолий македониялик Ана Котевска ҳам ўзбек қизи билан бир хил натижа кўрсата олишган.
Гёте Институти томонидан ўтказилган турнирда кумуш ва бронза медаллари Мексика, Италия, Словакия, Польша ва Буюк Британиядан келган иштирокчиларга насиб қилган. Финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Қайд этилишича, Иброҳимова турли вазифаларни, жумладан, немис тилида онлайн саҳифа яратиш, тақдимотлар ўтказиш ва гуруҳ билан ишлашда муваффақият қозониб, ҳакамлар эътирофига сазовор бўла олган. «16 ёшли Раёна Германиядаги университетлардан бирида немис тилини ўрганишни ва таржимон бўлишни режалаштирмоқда», дейилади хабарда.
Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва у бутун дунё бўйлаб мактабларда немис тилини ўрганишни ривожлантиришга қаратилган дастур ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг