Ўзбекистонлик 6 нафар полвон Гиннес рекордини қайд этди
Ўзбекистон тарихидаги биринчи жамоавий спорт бўйича Гиннес рекорди расман «Guinness World Records» сайтида жойлаштирилди. Бу ҳақда GWR веб-сайтида кўриш мумкин.
«Gazeta.uz»нинг ёзишича, Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерациясининг 7SABER бренди остида иштирок этган олти нафар спортчидан иборат жамоаси (Бекзод Худойқулов, Шерзодбек Гайназаров, Фарҳод Дадамухамедов, Умид Хусанов, Бахшулла Сайфуллаев ва Аброрбек Фозилов) «Silk Avia»нинг 13,5 тонна оғирликдаги самолётини 100 метрга 46,7 сонияда тортиб бориб, Гиннес рекордини ўрнатган.
Рекорд 15 май куни Тошкент аэропортида Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси иштирокида ҳужжатлаштирилган.
Маълумот учун, 2017 йил сентабрь ойида 50 нафар ошпаздан иборат жамоа Тошкентдаги «Ўзбегим» фестивалида 7 минг 360 килограмм ош дамлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
Энг кўп кетма-кет Олимпиада ўйинларида қатнашиш борасида ҳам рекорд ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитинага тегишли бўлиб, у 1992 йилдан 2021 йилгача 8 та Олимпиада ўйинларида қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг