Ўзбекистонга январь ойида 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинди
Фото: Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни импорт қилинган давлатлар:
Қозоғистон – 26,6 минг тонна;
Россия – 152 тонна;
АҚШ – 50 тонна;
Италия – 4,2 тонна.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг