Ўзбекистонга Paypal, Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари кириб келади
Ўзбекистонда Paypal, Apple Pay ва Google Pay йил охиригача ишга тушиши керак. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 26 сентябрь куни қабул қилинган, туризмни ривожлантиришга оид қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2024 йил якунига қадар Марказий банкка Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари (Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби) билан музокара ўтказиб ушбу воситаларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўйиш топширилган.

Шунингдек, зарур ҳолларда, бу учун Ҳукуматга миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш ҳам мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон Paypal’га уланмаган Марказий Осиёдаги ягона давлат ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг