Ўзбекистонга олиб келинган 21 кг наркотик мусодара қилинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича ўтказилган тадбирда мамлакатимизга олиб келинган 21 кг наркотик мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 ва 1989 йилларда туғилган икки нафар фуқаро «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасининг Наманган вилояти Уйчи тумани «Янгиер» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган вақтларида тўхтатиб текширилган. Натижада уларнинг ёнида бўлган юк сумкаси ичида 19 кг 169 г «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, наркотикни олиб кетиш учун ёрдамлашиш мақсадида келган вақтида, уларнинг 1990 йилда туғилган ҳамшаҳари ҳам ушланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, қонунбузарлар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктириб, ушбу ажал оғусини келгусида сотиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига контрабанда қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган бошқа тезкор тадбирда эса Янги Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган муқаддам судланган аёл ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 200 млн сўмга сотиб олишга келишиб, у томонидан матолар орасига яширган ҳолда Марғилон шаҳридан йўловчи машинада юборилган 1 кг 953 г «гашиш» моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг