Ўзбекистонга келаётган французлар сони 20,8 фоизга ошди
Ўзбекистонга келаётган хорижий туристлар сони ортиб бораётгани кузатилмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида Франциядан жами 6,8 минг нафар турист мамлакатимизга ташриф буюрган.
Қайд этиш керакки, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 20,8 фоизга кўпайган.
Маълум қилинишича, ташриф буюрган францияликларнинг асосий қисми сайёҳлик мақсадида келган. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида Франциядан Ўзбекистонга ташриф буюрган фуқароларнинг 6 минг 89 нафари туризм мақсадида келишган.
Шунингдек, 380 нафар франциялик қариндошларини йўқлаш учун, 333 нафар киши эса хизмат сафари мақсадида келгани қайд этилган.
Бундан ташқари, Франциядан 33 нафар фуқаро Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган бўлса, 10 нафар киши тижорат мақсадида келган.
Мазкур статистика кўрсатмоқдаки, Франциядан келаётган сайёҳлар сони йил сайин ортиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг