Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони очиқланди

18:23 03 Октябр 2025 Жамият
353 0

2025 йилнинг январь-август ойларида жами 62 минг 54 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон — 44 209 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 10 427 нафар;
  • Қозоғистон — 5 483 нафар;
  • Россия — 1 280 нафар;
  • Афғонистон — 343 нафар;
  • Туркманистон — 204 нафар;
  • Туркия — 31 нафар;
  • АҚШ — 11 нафар;
  • Хитой — 10 нафар;
  • Украина — 9 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 47 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?