Ўзбекистондаги энг кўп МЧЖ қайси соҳада фаолият юритмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 март ҳолатига мамлакатда жами 285 минг 459 та масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) фаолият юритмоқда.
Энг кўп масъулияти чекланган жамиятлар савдо соҳасида фаолият олиб боряпти. Бу тармоқда жами 105 минг 732 та корхона ишлаётгани қайд этилган. Кейинги ўринда саноат соҳаси бўлиб, у ерда 40 минг 490 та МЧЖ фаолият юритмоқда. Қурилиш соҳаси эса учинчи ўринни эгаллаб, 24 минг 710 та масъулияти чекланган жамиятни ўз ичига олган.
Шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 24 минг 636 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 15 минг 929 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 14 минг 658 та, ахборот ва алоқа соҳасида 8 минг 666 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида эса 6 минг 967 та МЧЖ фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, бошқа соҳалар бўйича 43 минг 671 та масъулияти чекланган жамият рўйхатга олинган. Ушбу маълумотлар мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес ривожланиши ҳамда иқтисодий фаоллик қайси тармоқларга кўпроқ йўналтирилаётганини кўрсатиб беради.
Ўзбекистон иқтисодиётининг савдо, саноат ва қурилиш каби тармоқларга қаратилганлиги кўплаб янги иш ўринлари яратиш, ички ва ташқи бозорга мослашиш ҳамда миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Келгусида эса бошқа соҳалар, жумладан, ахборот технологиялари ва соғлиқни сақлаш йўналишларида ҳам янада кўпроқ корхоналар ташкил этилиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг