Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

18:23 08 Июль 2024 Жамият
458 0

Тожикистонда содир бўлган ур силкиниши Сурхондарё вилоятининг 4 ҳудудида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Манбага кўра, бугун, 8 июль куни соат 18:04 да (Гринвич бўйича 13:04 да) Тожикистон ҳудудида зилзила содир бўлган. Ер қимирлаши координаталари: 37,83 градус шимолий кенглик, 68,14 градус шарқий узунликка тўғри келади.

Зилзила магнитуда 4 га тенг. Силкиниш 10 км чуқарликда юзага келган бўлиб, унинг эпицентри Тошкентдан 393 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2-3 балл, 28 км.
  • Узун туманида 2 балл, 37 км.
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
  • Олтинсой туманида 2 балл, 53 км.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?