Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 121,4 миллиард долларга етди

13:18 17 Ноябрь 2025 Иқтисодиёт
258 0

Бугун, 17 ноябрь куни Миллий статистика тизимидаги ислоҳотларга бағишланган «Миллий статистикада янги босқич: шаффофлик ва халқаро стандартлар сари» халқаро конференция ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, якуний ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил якуни билан республика ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми амалдаги 1 454,6 триллион сўмдан 1 535,4 триллион сўмга ёки 5,6 фоизга ортган.

Шунингдек, ялпи ички маҳсулот АҚШ доллари ҳисобида 115,0 миллиард доллардан 121,4 миллиард долларга етган. Маълумот берилишича, қайта ҳисоблашдан сўнг, 2024 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 41,3 миллион сўмни ташкил этган.

2024 йил учун давлат бюджети ижросининг тўлиқ қамрови таъминланиши натижасида 36,4 триллион сўм янги қўшилган қиймат аниқланган. Саноат соҳаси бўйича 2024 йил учун қўшилган қиймат ҳажми 12,7 триллион сўмга ошган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида 5,6 триллион сўм, қурилиш соҳада 10,3 триллион сўм ва хизматлар соҳасида 16,3 триллион сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат қўшимча ҳисобланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер