Ўзбекистонда уй-жой савдоси кескин ошди — бир ойда 26 мингдан ортиқ хонадон сотилди
Фото: Архив сурат
Июль ойида Ўзбекистонда уй-жой бозори фаоллиги сезиларли даражада ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига таянилган ҳолда хабар берилди.
Маълумотларга кўра, бир ой ичида 26 мингдан ортиқ уй-жой сотуви амалга оширилган. Бу кўрсаткич июнь ойига нисбатан 25% га кўп. Мутахассислар буни сўнгги вақтдаги энг катта ойлик ўсишлардан бири сифатида баҳолади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида уй-жой савдоси фаоллиги ошган. Энг катта ўсиш Сурхондарё (41%), Сирдарё (35,3%) ва Қашқадарё (33,7%) вилоятларида қайд этилди. Тошкент шаҳрида эса кўрсаткич 24,6% га ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг