Ўзбекистонда тадбиркорларга асоссиз жарима қўллаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши таклиф қилинди
Ўзбекистонда тадбиркорларга асоссиз тарзда жарима солган мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилди. Мазкур қонун лойиҳаси Бизнес-омбудсман ташаббуси билан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.
Лойиҳада таъкидланишича, айрим давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига асоссиз жарималар қўллаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳолатлар тадбиркорларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмоқда. Ҳатто суд органлари жарималарни асоссиз деб топса ҳам, жавобгар мансабдор шахснинг жазодан четда қолиши амалда жазосизликка олиб келмоқда, дейилади ҳужжатда.
Шу сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги — 241¹¹-модда («Тадбиркорлик субъектларига асоссиз жарима қўллаш») билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, агар назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки бошқа давлат органи ҳамда ташкилот мансабдор шахси тадбиркорлик субъектига асоссиз молиявий жарима қўлласа ва бу ҳолат суд томонидан ноқонуний деб топилса, у ҳолда мансабдор шахснинг ўзига 20 дан 40 БҲМ гача (8,24 млн — 16,48 млн сўм) миқдорида жарима солинади.
Қонун лойиҳасида таъкидланишича, бу норма тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолияти учун барқарор ва шаффоф ҳуқуқий муҳит яратиш, шунингдек давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва жавобгарлигини таъминлаш орқали жамият ишончини мустаҳкамлашга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг