Ўзбекистонда шахсий автомобиллар сони қанчага етгани маълум бўлди

Иллюстратив фото
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу даврда мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли 4 522,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 %) ташкил этади.
2025 йилнинг дастлабки уч ойи давомида автомобиллар сони 79,8 мингтага ошган. Бу аҳоли ўртасида шахсий транспорт воситаларига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини кўрсатади. Ушбу ҳолатни иқтисодий барқарорлик, автомобиль бозоридаги нарх-наво ўзгаришлари ва кредит-молия шароитларининг сезиларли таъсири натижаси сифатида баҳоланиши мумкин.
Жисмоний шахсларга тегишли машиналарнинг 4 207,6 минг донасини енгил автомобиллар ташкил этса, 293,3 минг донаси юк автомобилларидир. Шунингдек, фуқароларда 7,7 минг дона микроавтобуслар, 7,4 минг дона махсус транспорт воситалари ва 6,1 минг дона автобус мавжуд.
Аввалроқ пойтахтнинг Юнусобод туманида фуқароларнинг харид қилган автомашиналарини номига ўтказиб бермасдан МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар аниқлангани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг