Ўзбекистонда қўшимча 375 та туроператор фаолияти йўлга қўйилади
Иллюстратив фото
Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилинади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридори ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганига бир йилдан ошди. Бу ерда 31 та маданий мерос объекти бор: Ўзбекистонда 15 та, Тожикистонда 9 та, Туркманистонда 7 та.
Лекин соҳа мутасаддиларида ҳам, ҳокимларда ҳам 3 та давлатдан ўтган бу тарихий йўналиш салоҳиятидан фойдаланиш бўйича бирорта таклиф йўқ. Масъулларга бу йўналишда янги туризм маршрутини ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш топширилди.
“Туризмда олий таълимни 4 йилдан 3 йилга камайтириб, дуал тизимга ўтказдик. Нима учун? Ёшлар кўпроқ амалий билим олиб, тажриба орттириши керак“, деди Президент.
Масалан, Тошкентдаги Сингапур менежмент институти олийгоҳ ҳудудида 10 қаватли меҳмонхона туризм кластери ташкил қилмоқда. Йилига 200 нафар талаба, 300 нафар ўқитувчи меҳмонхона бошқаруви, маркетинг каби йўналишда амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.
Дуал таълим бўйича ҳудудларда ҳам яхши тажрибаларни кўпайтириш, жорий йилда 500 нафар талабани туризм бўйича амалиёт ўташ ва ишлашга юбориш муҳимлиги таъкидланди.
Умуман, йиғилишда айтилган имкониятларни ишга солиб, жорий йилда туризм соҳасида:
- хориждан 15 миллион турист жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш;
- 635 та меҳмонхона ва меҳмон уйларини ишга тушириш, 50 мингта янги иш ўрни яратиш;
- қўшимча 375 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш;
- Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг