Ўзбекистонда қанча гектар майдонга зарарли чигирткалар тарқалганлиги маълум бўлди
Мамлакатимизда мавсумий характерга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ўз вақтида бартараф этиш мақсадида доимий тарзда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Бу каби тадбирлардан бири зарарли чигирткаларга қарши чораларни кўришдир.
Айни пайтда зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар олиб бориляпти.
Вазирлик хабарига кўра, жорий йилда зарарли чигирткаларнинг республика ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.
Ушбу тадбирларга 500дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Бу ишлар қўшни давлатлар, жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон билан ҳамкорликда олиб бориляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг