Ўзбекистонда ўтаётган чемпионатдан Ўзбекистон жамоаси четлатилди

Фото: Ўзбекистон гандбол федерацияси
Айни кунларда Тошкент шаҳрида гандбол бўйича U-20 қизлар жамоалари ўртасида XVIII Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоа айрим ўйинчиларининг ҳужжатларидаги ноаниқликлар сабабли чемпионатдан четлатилди. Ўзбекистон гандбол федерацияси юзага келган ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Билдирилишича, жамоа аъзолари Анастасия Худоёрова (19 ёш), Севинч Эркабоева (20 ёш) ва Сабина Муллаеванинг (20 ёш) ҳужжатида ёш билан боғлиқ ноаниқлик аниқланган. Тошкентда ўтаётган XVIII Осиё чемпионати низомининг 1.2.е. бандида ўйинчиларнинг ёш тоифаси 20 ёш қилиб белгиланган.
Осиё гандбол федерацияси юқорида исмлари келтирилган гандболчиларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигини инобатга олиб, жамоани финал босқичидан четлаштирган. Шунингдек, уларнинг гуруҳ босқичидаги барча натижалари ҳам бекор қилинган.
Маълумот учун, гандболчилар Худоёрова, Эркабоева ҳамда Муллаева 2024 йилда Македонияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этганди.
Ўзбекистон гандбол федерацияси юқоридаги ҳолат юзасидан Халқаро гандбол федерациясига апелляция хати жўнатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг