Ўзбекистонда неча нафар ёшлар IELTSʼдан 9 балл олган?

17:32 13 Декабрь 2025 Жамият
286 0

Ўзбекистонда IELTSʼдан 9 балл олган ёшлар сони 68 нафарга етди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Билдирилишича, 2020-2025 йиллар оралиғида IELTS имтиҳонидан 5,5 (Б2 даража) ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарни ташкил этган.

Шунингдек, 8,5–9 балл (C2 даража) олган ёшлар сони эса 2020 йилга нисбатан 47 бараварга ошган. Хусусан, 9 балл натижани қўлга киритган ёшлар 68 нафарга етган.

Ушбу маълумот Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши, IDP IELTS ҳамда АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ўқув марказлари форуми» доирасида эълон қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?