Ўзбекистонда миллий қайта суғурта компанияси ташкил этилади

Иллюстратив фото
Президентнинг тегишли қарори билан «Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» номли миллий қайта суғурта ташкилоти тузилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қарор билан қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари белгиланди. Унда миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 триллион сўмга етказиш, қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150,0 миллиард сўмгача кўтариш режа қилинган.
Шунингдек, ташкил этиладиган миллий қайта суғурта компаниясининг асосий фаолият йўналишлари ҳам аниқлаштирилди. Бунда суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминланади.
Маълумот учун, қайта суғурта суғурта компаниясининг ўз зиммасидаги катта хавф ёки молиявий йўқотиш эҳтимолини камайтириш учун, бошқа бир суғурта компаниясига (қайта суғурта ташкилотига) ўз мажбуриятининг бир қисмини топшириш жараёнидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг