Ўзбекистонда меҳмонхоналарга муайян талаблар асосида хизмат кўрсатишига рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан меҳмонхоналар учун ўз хизматларини ташкил этишда пандемия шароитидан келиб чиқувчи қўшимча талаблар белгиланди.
Унга кўра: меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши;
умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, валюта айрибошлаш шохобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминлаши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши;
бинонинг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини доимий ўлчашни ва дезинфекциялашни йўлга қўйилиши; ходимлар ва мижозларнинг сонидан келиб чиқиб шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик захираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши;
меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда тиббиёт ходимининг доимий фаолияти таъминланиши;
меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.
Мазкур талаблар номерлари сони 10 тадан кўп бўлган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилади. Пандемия шароитида хостеллар ва меҳмон уйлари фаолиятига рухсат берилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг