“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилмоқда

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилиши назарда тутилган.
Қонунга кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида”ги ва “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда иқтисодиётни ўсишини, тадбиркорликнинг янада ривожланишини, янги иш ўринлари яратишни таъминлашда барчага намуна бўлаётган, турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантириш имконини беради.
Муҳокамадан сўнг Қонун маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг