Ўзбекистонда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади
Иллюстратив фото
2025 йил 1 январдан ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади. Бу ҳақда «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонида келтирилган.
2025 йилдан давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотлар тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этилади.
Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади.
Ҳар чоракда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари бўйича тақдим этилган ахборотлар Ҳукуматнинг мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
2025 йил 1 январдан молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг