Ўзбекистонда илк халқаро инклюзив санъат форуми ўтказилмоқда

23:41 06 Сентябр 2023 Маданият
1027 0

Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда инклюзив соҳа билан машғул бўлган барча мутахассислар ҳамда ижтимоий ва маданий муассасалар вакиллари учун Тошкентда Илк барча учун очиқ ва баробар санъат анжуманини ташкил этади.

Тадбирлар дастури икки қисмдан иборат: 7–8 сентябрь кунлари Халқаро анжуманлар саройида инклюзивлик бўйича етакчи россиялик мутахассисларнинг амалий машғулот ва маҳорат дарслари, 9–10 сентябрь кунлари эса Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрида ўзбек ва рус тилларида имо-ишора тили ва тифлошарҳлашдан фойдаланган ҳолда инклюзив саҳна намойишлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?