Ўзбекистонда илк бор икки халқаро тўқимачилик ташкилотларининг конференциялари ташкил этилади
Фото: Иллюстратив фото
2024 йил 8-10 сентябрь кунлари Самарқандда ITMF Annual Conference ва IAF Fashion Convention 2024 жаҳон миқёсидаги икки йирик халқаро тўқимачилик федерацияларининг қўшма конференцияси бўлиб ўтади.
Ушбу кенг кўламли тадбир жаҳон тўқимачилик саноатининг 1000 дан ортиқ йирик иштирокчиларини Ўзбекистонда жамлайди. Европа, МДҲ, Осиё, Африка ва Американинг 500 дан ортиқ халқаро ташкилотлари, тўқимачилик компаниялари, бренд ва ритейлерлар, молия институтлари раҳбарлари жаҳон тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун илк маротаба битта платформада йиғилишади.
2023 йил 6 ноябрда Кечаода Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар Федерациясининг йиллик конференцияси ва Тўқимачилик ҳафталиги доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ITMF Annual Conference & IAF World Fashion Convention тадбирлари Ўзбекистонда ўтказилишини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг