Ўзбекистонда ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистонда ҳаво сифати яна ёмонлашиши ва жорий ҳафта сўнгига қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Прогнозларга кўра, ёғингарчиликлардан сўнг мамлакатимизда об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши фонида атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашмоқда. Шу боис пастки атмосфера қатламларида майда дисперс заррачалар — PМ2,5 ва PМ10 тўпланиб қолиши ва айрим ҳудудларда улар концентрацияси ошиши мумкин.
Маълум қилинишича, мазкур жараён республиканинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса яққол намоён бўлиб, эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда. Натижада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши қийинлашадиган ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда.
Табиий-географик жойлашуви, рельеф хусусиятлари ва синоптик шароитларига кўра, Ўзбекистон ҳудуди умумий ҳолда атмосфера инверсияси тез-тез ва деярли доимий кузатиладиган минтақалар қаторига киради.
Дастлабки прогнозларга кўра, республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳарорати ҳамда инверсия жараёни мазкур ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг