Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жавобгарликка тортилганлар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик қилган 34 нафар фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик) асосида 32 нафар шахс жаримага тортилган, яна 2 нафар фуқаро эса маъмурий қамоққа олинган.
2020–2024 йилларда мазкур модда бўйича жами 397 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган: уларнинг 363 нафари жаримага, 34 нафари эса қамоққа ҳукм қилинган.
Олий суд эслатишича, 111-модда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик қилганлик учун 3 дан 5 БҲМгача (1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача) жарима белгиланган. Худди шу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ёхуд вояга етмаган шахс кўз ўнгида амалга оширилса ёки ҳайвонларнинг ўлими ёки тан жароҳати билан тугаса, 5 дан 10 БҲМгача (2 млн 60 минг сўмдан 4 млн 120 минг сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг