Ўзбекистонда геномика ва биоинформатика: илмий тадқиқотлар ва янги имкониятлар
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Геномика ва биоинформатика маркази замонавий илмий изланишлар ва уларни амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланади. Марказ қишлоқ хўжалиги ўсимликлари геномларини ўрганиш, хўжалик аҳамиятига эга бўлган генларни таҳлил қилиш ва янги инновацион усулларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

Муассаса томонидан ғўза, буғдой, соя, шоли, анор ва узум навлари учун ген муҳандислиги ва геном технологиялари қўлланиб, касалликлар ва стресс омилларига чидамли янги навлар яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ген ва ҳужайра муҳандислиги, маркерларга асосланган селекция, геном ва виртуал селекция дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Марказ таркибида 6 та лаборатория, Персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини ўрганиш бўлими, шунингдек, генетик ўзгартирилган организмлар ва уларнинг маҳсулотларини тест қилишга ихтисослашган Миллий мувофиқлаштириш маркази фаолият юритади.

Шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган махсус уруғчилик хўжалиги, иссиқхона, фитотрон ҳамда ноёб гермаплазма объектлари Марказ илмий тадқиқотларининг муҳим таркибий қисмидир. Ушбу муассаса Ўзбекистонда биотехнология ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.















Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг