Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат ташкилотлари сони ҳақида маълумот берилди
2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, мавжуд тижорат ташкилотларидан 318,3 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,5 фоизини ташкил этган.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича тақсимланган:
- Масъулияти чекланган жамият – 318 минг 313 та (78,5 фоиз);
- Хусусий корхоналар – 46 минг 996 та (11,6 фоиз);
- Оилавий корхоналар – 36 минг 292 та (8,9 фоиз);
- Акциядорлик жамияти – 639 та (0,2 фоиз);
- Бошқалар – 3 283 та (0,8 фоиз).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг