Ўзбекистонда ЕИга минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилади
Иллюстратив фото
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида элчилар хорижий инвесторлар ва йирик компаниялар билан бирга ишласа, бу кўрсаткичларни янада ошириш учун имкониятлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, ўз ишлаб чиқариши деярли йўқ бўлган, ички бозорни тўлдириш учун 100 миллиард долларлик маҳсулотни четдан солиб олувчи Ироқ мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун истиқболли бозор ҳисобланади.
Шу муносабат билан, Ироқдан 150 та йирик компания Ўзбекистонга олиб келингани ижобий баҳоланди.
Улар биздаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳайрон қолганини, олдинлари Ўзбекистон маҳсулотлари тўғрисида деярли тушунчаси бўлмаганини айтяпти. Улар Ироқда корхоналаримизнинг расмий дистрибюторини очиб, Яқин Шарқ бозорларига жадал кириб боришни режа қиляпти.
Натижада шу йилнинг ўзида Ироққа юзлаб миллион долларлик маҳсулотлар етказиб беришга келишилди.
Тегишли давлатлардаги элчиларимиз Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан ҳам шу тартибда ишлаб, ҳамкорлар топиши ва бу бозорларга кириш бўйича ишлаши кераклиги қайд этилди.
Ўтган йили Европага экспорт 23 фоизга кўпайиб, 2,3 миллиард долларга етди.
Лекин айрим давлатлардаги элчиларимиз ушбу бозорларда ўзбек маҳсулоти номини танитиш бўйича натижа кўрсата олмаётгани қайд этилди.
Франция кимё саноатимиз учун янги экспорт йўналиши, Фарғона, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги кимё корхоналари учун катта бозор экани кўрсатиб ўтилди.
Ушбу мамлакатдаги ваколатхонамизга Францияда ўғитга бўлган талаблар, уларнинг стандартларини Фарғона, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги кимё корхоналарига етказиш, ушбу корхоналар раҳбарлари ва уларнинг маҳсулотларини олиб бориб, кўргазма ташкил қилиш топширилди.
Умуман, Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг