Ўзбекистонда дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида»ги Ҳукумат Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди. Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
Тегишли ташкилот ва ҳокимликлар:
- дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олади;
- дарё ўзани, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминлайди.
Қайд этилишича, дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чоралари кўрилади.
Кўчирилаётган тадбиркорларга норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи «E-auksion» орқали расмийлаштириб берилади.
Маълумот учун, Президент Фармонига мувофиқ, юқоридаги дарёлар ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг