Ўзбекистонда «Даромадли аёл» дастури бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий йилда 166 минг хотин-қиз замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари эса ахборот технологиялари соҳасига ўқитилади. Бу ҳақда Президент иштирокида ўтаётган Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирида маълум қилинди.
Шунингдек, хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун «Даромадли аёл» дастури бошланади.
Бу орқали лидер тадбиркорлар кўмагида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, «Ҳамроҳ» дастури доирасида хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм ажратилади.
Умуман, жорий йилда 1,5 миллион аёлни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш бўйича катта марра олинган. Ушбу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан зиёд ресурс йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг