Ўзбекистонда биржага чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади
Газ «заправка«лар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
Билдирилишича, бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.
«Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади. Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.
Вазирлик шунингдек, хусусий АЁҚШлар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг