Ўзбекистонда бир ойда 132,7 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Ноябрь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 132,7 миллиард сўмлик зарар етказилган, деб хабар бермоқда Ўзэнергоинспекция.
Маълум қилинишича, инспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 289 та ҳолат аниқланган.
Унга кўра, 26,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (50,4 млрд сўм) ва 27,2 млн метр куб табиий газ (82,3 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 132 миллиард 752 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 518 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг