Ўзбекистонда «Bayraktar» дронлари билан бутланган янги махсус бўлинма ташкил этилди

14:50 15 Январь 2026 Жамият
294 0

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг 13 январь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевга чегара қўшинларининг техник жиҳозланиш даражаси ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, мамлакатимиз чегараларида Туркиянинг «Bayraktar» учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилган. Шунингдек, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.

Хусусан, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш доирасида ДХХда бўлинмалар ва давлат хавфсизлик органларининг жанговар тайёргарлиги ва тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилган.

ДХХ раисининг сўзларига кўра, давлат чегарасини қўриқлаш тизимига замонавий рақамли ечимларни жорий этиш доирасида чегара чизиқларининг 42 фоизи видеокузатув тизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари, 1117 километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилган.

Қўшимча қилинишича, давлатимиз Чегара қўшинлари зирҳли автотехника билан 98 фоиз, сузиш воситалари билан 86 фоиз, қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан 100 фоиз, электрон-оптик воситалар билан 78 фоиз таъминланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер