Ўзбекистонда амалда экилмаган қанча кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани очиқланди
Ўзбекистонда 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллионтадан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани айтилди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Билдирилишича, 35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмагани сабабли 19 мингдан ортиқ кўчат нобуд қилинган. Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчат суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган.
Бундан ташқари, 7 232 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланган.
Ядро физикаси институти боғи (255 гектар), «Дархон» илмий тажриба хўжалиги (29,6 гектар), «Боботоғ» ва «Зарафшон» давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси мажлисида баҳор мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 600 мингдан ортиқ кўчат суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилгани, айрим вазирлик, идора ва тармоқларда эса бу тадбирларга етарлича эътибор қаратилмагани қайд этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг