Ўзбекистонда 7 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқ бўлади

05:36 07 Апрель 2024 Жамият
534 0

«Ўзгидромет» 7 апрель, якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7°, кундузи 21-23° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 20-25° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 20-25° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?