Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди
Давлат олий таълим ташкилотларида 2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, бу бўйича Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёни қабул қилинган.
2025/2026-ўқув йилидан бошлаб мамлакат давлат ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича бир нафар талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати қуйидаги жадвалда келтирилган:


Шунингдек, стипендияли тўлов-контракт миқдори амалдаги стипендия миқдорини 12 ойга кўпайтирган ҳолда қўшиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ, ўқув йили давомида стипендия миқдори оширилганда, бир талабанинг стипендияли ўқитиш қиймати миқдори стипендиянинг янги миқдоридан келиб чиқиб ўқув йили охиригача оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг