Ўзбекистонда 16 туман жадал комплекс ривожлантирилади
Президентнинг тегишли қарори билан республиканинг 16 та туман ва шаҳрини жадал комплекс ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, саноат ишлаб чиқариши 7–8 фоизга, хизматлар ҳажми 15–17 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эса 4–5 фоизга оширилади. Ишсизлик даражаси 4–5 фоизга, камбағаллик эса 5–6 фоизга камайтирилади. Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ва Марғилон шаҳри ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудларга айлантирилади.
Шу йилнинг 1 июлига қадар туманларнинг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ошган бош режаларни 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратилиб янгиланади.
Ушбу мастер режа лойиҳалари билан Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Хатирчи, Чортоқ, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ҳамда Янгийўл шаҳри марказларида яшаш, дам олиш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратилади. Хатирчи, Қува ва Чортоқ туманларида туризмни ривожлантириш бўйича алоҳида мастер режалар ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг