Ўзбекистонда 11 ойда 26,9 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилган

14:41 08 Январь 2026 Иқтисодиёт
586 0

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда 26,9 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида ичимлик ишлаб чиқариш ҳажми:

  • Тошкент шаҳри – 16,6 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти – 4,5 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти – 2,2 трлн сўм;
  • Наманган вилояти – 1,2 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти – 545,6 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 509,3 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 423 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 214 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти – 153,5 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 144,1 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 130,2 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 85,1 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 51,3 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 25,7 млрд сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?